"Атлетико" ўз криптовалютасини сотувга чиқаради

Мадриднинг "Атлетико" клуби ўз мухлислари учун криптовалюталарни сотувга чиқаради. Бу ҳақда Inside World Football хабар бермоқда.

Клуб Socios блокчейн-компанияси билан шартнома имзолади. Донаси икки евро турадиган мазкур криптовалюталар эвазига мухлислар ўз севимли жамоаларининг ҳаётига бевосита таъсир эта олишади. Улар фан-токкенлар ёрдамида ўртоқлик ўйини учун рақибларни аниқлаш, жамоа либоси ранглари, клуб тимсолларини танлаш имкониятига ва бундан ташқари кўплаб бонусларга ҳам эга бўлишади.

Қайд этиш жоиз, "Вест Хэм", "Ювентус", ПСЖ ва "Рома" каби жамоалар ҳам Socios билан ишлаш борасида қарор қабул қилишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!