Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Шиме Врсальконинг тез орада жамоани тарк этиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” раҳбарияти жамоада норозилик муҳитини юзага келтириши мумкин бўлган ушбу хорватиялик футболчидан тезроқ қутулишмоқчи.

Бунинг учун улар Врсалькони сотиб олиш истагини билдираётган “Наполи”дан 25 млн евро талаб қилмоқда. Бироқ, неаполликлар ҳозирча бу борада “Атлетико”га аниқ бир таклиф билан чиқишганича йўқ.

Маълумот учун, Врсалько жорий мавсум Испания Ла Лигасида жами 3та учрашувда иштирок этди.