Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби раҳбарияти яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар учун 200 млн евро ажратмоқчи.

Marca нашрининг хабар беришича бу катта маблағ айрим футболчиларнинг сотилиши ва айримларининг маоши камайтирилиши билан тўпланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Антуан Гризманн жамоадан кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг трансфери эса “матрасчилар” ғазнасига 120 млн евро келтириши мумкин.