"Атлетико" "Ювентус" таклифини рад этди
"Ювентус" клуби "Атлетико" форварди Альваро Моратани ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
Marca нашрининг хабарига кўра, Турин клуби ҳужумчи учун 50 млн евро таклиф қилган, аммо мадридликлар рад жавобини беришган.
Испания клуби 150 млн евро товон пули талаб қилмоқда.
Қайд этилишича, Мората хизматларига "Юве" устози Андреа Пирло қизиқмоқда.
Испаниялик ҳужумчи "Атлетико"да қолиши ва 2020/21 йилги мавсумни ҳам Ла Лигада ўтказиши кутилмоқда.
27 ёшли ҳужумчи Симеоне қўл остида барча турнирлар доирасида 44 та баҳс ўтказди ва ўз ҳисобига 16 та гол ёздириб қўйди.
Фикрлар