“Атлетико”дан учралган мағлубиятдан кейин клуб президенти отиб кетилди
Колумбия футболида нохуш ҳодиса содир бўлди. “Тигрес” клуби президенти Эдгар Паес “Атлетико”дан 2:3 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг, отиб кетилди.
- Клубимиз раҳбари Эдгар Паеснинг вафот этганини афсум билан хабар берамиз. Бу мудҳиш воқеа у “Атлетико” билан учрашувдан кейин уйига қайтаётганида содир бўли.
“Тигрес” оиласи ва спорт жамоатчилиги чуқур қайғуда.
Эдгар Паес футболнинг ашаддий мухлиси ва ҳаммага намуна бўладиган етакчи эди. Унинг жамоамизга содиқлиги ва минтақамизда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси уни таниганлар қалбида чуқур из қолдирди.
Ҳукумат вакиллари қотиллик бўйича қидирув ишларини олиб бормоқда, - дейилади “Тигрес” клуби баёнотида.
Фикрлар