Ахметов учун мавсум муддатидан аввал якунланди
Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Илзат Ахметов мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Ахметов куни кеча тиббий кўрикдан ўтиш учун Германияга жўнаб кетган эди.
“Операциядан сўнг унинг қачон сафга қайтиши маълум эмас. У шифокорлар назоратида. Фақат шуни айта оламанки, у бу мавсумда бошқа ўйнолмайди. Илзат янги мавсум арафасида машғулотларни бошлаши мумкин. Лекин, жароҳат у қадар жиддий эмас”, - дейди футболчининг агенти Ираклий Гегечкори.
Фикрлар