Ads

Амстердамнинг "Аякс" клуби дарвозабони Андре Онана Лондон грандларининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

De Telegraaf нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли камерунлик посбонни "Арсенал" ва "Тоттенхэм" ўз сафида кўрмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ унга "Барселона"дан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Онана жорий мавсум “Аякс” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 24та гол ўтказиб юборди. Унинг амстердамликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.