"Аякс" ҳужумчисини "Атлетико"га сотмади

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Аякс" вингери Давид Нересни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Voetbal Primeur нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” 22 ёшли бразилиялик футболчи учун амстердамликларга 40 млн евро таклиф қилишди. Бироқ, якунда уларга рад жавоби берилди.

Шунга қарамай “Атлетико” раҳбарияти Нересни сотиб олиш фикридан қайтмоқчи эмас ва тез орада янада яхшироқ таклиф юборишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Нерес якунланган мавсум “Аякс” сафида жами 50та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!