Айни дамда ўзига клуб излаб юрган энг қиммат футболчилар

SPORTS.uz клубсиз қолиб кетган таниқли футболчилар билан таништириб ўтади.

Кевин Стюарт – 2,80 миллион евро

Таянч ярим ҳимоячиси «Ливерпуль» жамоасидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш десак, адашмаган бўламиз. Фаолияти давомида «Тоттенхэм», «Бэртон», «Суиндон» сингари клубларда тўп сурган футболчининг сўнгги клуби «Халл Сити» бўлди. Афсуски, у асосий таркиб учун курашда мағлуб бўлди ва клуб билан ўртадаги шартномасини бекор қилди. Ҳозирда, Кевин билан бир нечта 3- ва 4-дивизион вакиллари қизиқиб қолган.

kev

Хесе – 3 миллион евро

«Реал» ва ПСЖ жамоаларидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи ҳам ўзи учун клуб излаш билан овора. Қаҳрамонимиз Париж клубига ўтгач, оилавий муаммоларга ўралашиб қолди. Боз устига, унинг ўйинида ҳам пасайиш кузатилди. «Спортинг»даги ижара ҳам унга ёрдам бергани йўқ. Оқибатда, 2021 йилнинг 1 январь санасида ПСЖ у билан ўртадаги шартномани бекор қилди. Айни дамда, қаҳрамонимиз Испания клублари билан музокаралар олиб бормоқда.

kev2

Макс Майер – 3 миллион евро

Ярим ҳимоячи бундан 10 йил илгари немис футболидаги энг иқтидорли футболчилардан бири эди. Унинг «Шальке 04» сафидаги ўйинлари кўплаб мутахассисларда илиқ таассурот қолдирган бўлиб, Майерни келажакда Ўзил сингари плэймейкер бўлишини тахмин қилинган эди. «Шальке» сафида 8 йил тўп сургач, қаҳрамонимиз ўз имкониятларини АПЛ жамоасида синаб кўришга қарор қилди. Шу боис, 2018 йилда эркин агент мақомида «Кристал Пэлас» билан шартнома имзолади. Афсуски, бу келишув якунда омадсизликка учради. 15 январь санасида инглиз клуби у билан ўртадаги шартномани бекор қилди. Ҳозирда, Макс ҳам ишсиз қолиб кетганлар қаторидан ўрин эгаллаган.

kev3

Уильфрид Бони – 3,2 миллион евро

Бони Европа клубларидаги фаолиятини Чехия биринчилигида бошлади. Кейин Голландия орқали Европа ғарбига ташриф буюрди. У ерда аввалига «Суонси»да кейин «Манчестер Сити»да тўп сурди. Кейин эса, Англиянинг ўртамиёна жамоаларида ўйнади ва яна «Суонси»га қайтди. Шартномаси якунлангач, уни Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоаси ўз сафига қўшиб олди. 2020 йилнинг 1 октабрида эса, томонлар ўзаро келишган холда шартномани бекор қилишди.

kev4

Алесандро Пато – 3,5 миллион евро

«Милан» сафидаги ўйинлари билан мухлисларнинг эътиборини тортган Пато деярли бир йилдан бери ишсиз. 2020 йилнинг 21 август санасида бошлаб клубсиз қолиб кетган футболчи ҳозирда ўзи учун янги агент йўллади. У яна Европага қайтишни режалаштирмоқда. Қаҳрамонимизнинг сўнгги клуби Бразилиянинг «Сан Пауло» клуби бўлган эди. Ундан аввал ҳужумчи Хитойнинг «Тянзин» жамоаси шарафини 2 йил давомида ҳимоя қилди.

kev5

Рамирес – 3,5 миллион евро

Лондоннинг «Челси» клуби сафида АПЛ ва ЕЧЛда ғалаба қозонган Рамирес ҳам ҳозир ғирт бекочирлардан бири десак, адашмаган бўламиз. Хитойнинг «Тянсу Сунин» клуби уни 2019 йилнинг ёзида «Паллмейрес»га сотиб юборди. Орадан бир йил ўтиб, ярим ҳимоячи Бразилия клуби билан ўртадаги шартномани бекор қилди. Гап шундаки, пандемия сабабли, клуб Ремиреснинг маошини бера олмай қолди. Оқибатда, таянч ярим ҳимоячиси клуб базасини тарк этди.

kev6

Сократис – 4 миллион евро

Лондоннинг «Арсенал»жамоаси шарафини ҳимоя қилган Сократисни мухлислар яхши танийди. Марказий ҳимоячи куни кеча «кононирлар» билан ўртадаги шартномасини бекор қилди. Айни дамда, у билан «Шальке» ва «Байер» клубларидан қизиқиш бор. Шунингдек, «Наполи» ҳам грециялик футболчини ўз таркибида кўриш иштиёқида «ёнмоқда».

kev7

Дэниел Старридж – 4 миллион евро

2020 йилнинг март ойидан бери футболсиз қолиб кетган Дэниел ҳозир анча оғир руҳий аҳволда қолган. «Трабзонспор» сафида анча ишончли мавсум ўтказгач, Старридж негадир турк клуби билан шартномани узайтиргани йўқ. Бундан бир йил илгари трансфер суммаси ҳатто 18 миллион еврога қадар кўтарилган бўлса-да, ҳозир инглиз футболчиси ҳеч кимга керак эмас.

kev10

Аҳмад Муса – 6 миллион евро

«Лестер»даги омадсиз мавсумлардан сўнг, Муса бир муддат Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида тўп сурди. Ҳужумчи Осиё қитъасида кутилганидек ўйин намойиш эта олмади. Унга мотивация етишмаган кўринади. Ваҳоланки, каттагина маош кўрсатилган шахсий шартномага эга бўлишига қарамай, Муса Европага қайтишга қарор қилди. Ҳозирда уни Турк клубларидан бири билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида миш-мишлар мавжуд.

kev11

Диего Коста – 10 миллион евро

32 ёшли ҳужумчи «Атлетико» билан ҳурмат сақлаган ҳолда хайрлашди. Унинг ўрнини дарров Мусса Дембеле билан тўлдиришди. Коста эса, клубсиз қолиб кетмаслиги аниқ. У билан МЛС ва араб клублари қизиқиб қолган. Сўнгги маълумотларга қараганда, футболчи январь сўнгига қадар бирорта клуб билан шартнома имзолашни режалаштирган.

kev21

Алекс Тейшейра – 12 миллион евро

2016 йилнинг бошида бразилиялик футболчи кутилмаганда Хитой клуби билан шартнома имзолади. Уни «Ливерпуль» ёки «Манчестер Сити»да кўришни тахмин қилганлар ҳайратда қолди. 2020 йилнинг 1 январь санасида, Алекс шартномасини бекор қилди ва ватанига қайтди. Ҳозирда, 31 ёшли футболчи билан бир нечта грандлар қизиқиб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!