Азарни Италияга чақиришяпти

“Реал”да ўз ўйинини намойиш қила олмаган Эден Азар фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Аввалроқ, бельгиялик ҳужумкор футболчи “Челси” қайтиб кетиши айтилган эди. Бироқ, Томас Тухель бу вариантни маъқулламади ва Азар Мадридда қолди.

Энди тажрибали плеймейкерга “Ювентус” харидор бўлмоқда. Ҳозир туринликлар жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича иш олиб бормоқда.

Азарнинг трансфери “Ювентус”га оғирлик қилади. Шу боис, туринликлар футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан икки мавсумга ижарага олмоқчи. Transfermarkt “Реал” билан 2024 йилнинг ярмигача шартномага эга бўлган Азарни  40 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!