Азизбек Турғунбоевнинг дисквалификацияси тугашига оз қолди. У қайси клуб сафига қўшилади?
Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азизбек Турғунбоев бир неча ой аввал транфсер машмашаси боис 9 июлгача футболга алоқадор ҳар қандай фаолиятдан четлатилганди. Бугун июль ойининг биринчи куни ва унинг дисквалификацияси тугашига ҳам оз вақт қолди.
Ана холос! Азиз Турғунбоев, Жаъфар Ирисметов, Шамшод Сариков ва Илҳом Мўминжонов вақтинча футболдан четлаштирилди
Қизиғи шундаки, февраль ойидаги можаро сабаб Азизбекнинг "Навбаҳор" ва "Пахтакор" билан имзолаган шартномаси бекор қилинганди. Энди футболчининг қайси клубга ўтиши барчани қизиқтирмоқда.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Азизбек Турғунбоев дисквалификация муддати тугаганидан сўнг "Навбаҳор"га қайтмоқчи. Айнан "лочинлар" сафида яна фаолиятини давом эттирмоқчи.
Фикрлар