БАА чемпионати. Ҳамдамовнинг "Хатта"сини боши мағлубиятдан чиқмаяпти

Бирлашган Араб Амирликлар чемпионатининг 23-тури доирасидаги "Банияс" ва "Хатта" жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голга Хименес муаллифлик қилди. 

"Хатта" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Достон Ҳамдамов учрашувни бошланғич таркибда бошлади ва 69-дақиқада ўз ўрнини Абдулла Казимга бўшатиб берди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан кейин "Банияс" вақтинча 1 ўринга кўтарилиб олди. "Хатта" эса 8 очко билан 14-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!