БАА чемпионати. Машарипов жамоасини қутқарди. Унинг ҳисобида гол+ассист
Мазкур баҳсда дубайликлар 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
БАА чемпионати 23-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" ва "Ал-Фужайра" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда дубайликлар 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
"Шабаб Ал-Аҳли" сафида ҳаракат қилаётган легионерларимиз Жалолиддин Машарипов ва Одил Ҳамробеков учрашувни асосий таркибда бошлади.
Ўйиннинг 39-дақиқасида Одил ўз ўрнини Алҳасмига бўшатиб берди. 52-дақиқада Машарипов ўз номига ассист ёздириб қўйган бўлса, 90-дақиқада ғалаба тўпини киритди.
Маълумот учун, Дубай клуби мазкур ғалабадан кейин очколар сонини 43тага етказиб, 3-ўринга кўтарилиб олди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар