Баҳодир Жалолов: Мухлисларимиз кўз ўнгида сал тўлачадан келган боксчи кучсиз бўлиб кўринади

Ҳозиргина, Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида 3 апрель санасида "Ҳумо Арена" спорт саройида рингга кўтарилган боксчиларимиз иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ушбу жанг кечасида иштирок этган барча боксчилар қатнашиб, ОАВ саволларига жавоб берди. Баҳодир Жалоловдан рақибининг кучсиз дейилишига нисбатан муносабат сўралди:

"Рингда рақибнинг кучсизи бўлмайди. Менга қарши жанг олиб борган спортчини кучсиз, деб айта олмайман. Атиги, 1 та мағлубияти бор. Қолган жангларининг барчасида ғалаба қозонган. Мухлисларимиз кўз ўнгида сал тўлачадан келган боксчи кучсиз, бўлиб кўринади. 

Масалан, Энтони Жошуа билан Энди Руиз рингга чиқди ва мексикалик спортчи кўринишидан у қадар катта жисмоний имкониятларга эга бўлмаса ҳам, гигант Жошуани нокаутга учратди. Худо кўрсатмасин, ўша бокчси мени мағлуб этиб қўйганида, мухлислар кучсиз рақибга мағлуб бўлди, деган бўларди. Спортчига ҳеч қачон кўринишига қараб баҳо бермаслик керак. Биз секин-асталик билан ўсяпмиз", - деди Жалолов. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар