Баҳодир Жалоловни енгадиган боксчи бор экан
1999 йилги жаҳон чемпионати ғолиби ва икки карра Олимпиада вице-чемпиони Булат Жумадилов Meta-ratings.kz сайтига берган интервьюсида Тошкент шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ўзбек ва қозоқ боксчилари рақобати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Sports.uz портали эътиборингизга ушбу суҳбатни ўзбек тилида ҳавола этади.
- Булат Нуретдинович, қозоғистонлик боксчилар жаҳон чемпионатида 4 та олтин ва 1 та кумуш медалга эга чиқди. Терма жамоанинг бу муваффақияти нима билан боғлиқ, деб ўйлайсиз?
- Йигитларнинг иштиёқи юқори эди ва мусобақада муносиб қатнашишди. Мураббийлар штаби жиддий иш олиб боргани кўриниб турибди. Бу қозоғистонлик мураббийларнинг хизмати. Ўзбекистоннинг иқлим шароити бизга мос ва вақт тафовути жуда кичик экани ҳам фойда берди. Бу борада ҳаммаси терма жамоамиз учун омадли келди.
- Тошкентдаги жаҳон чемпионатида қайси қозоғистонлик боксчи сиз учун кашфиёт бўлди?
- Ҳаммаси ҳам яхши қанташди, муносиб савияни кўрсата олди. Кўпроқ 54 килограмм вазн тоифасидаги Маҳмуд Собирхоннинг боксчи ёқди. Темпни ошириб борди, ҳужумларни такрорлади ва ҳар доим вазиятни кескинлаштирди. У юқори классли боксчи.
- Санжар Ташкенбай Темиртас Жусуповнинг ўтган йилги муваффақиятини такрорлади. 48 килограмм вазн тоифасини “қозоқларнинг вазни”га айлантириш имкони борми?
- Санжарга ҳам балли. Ташкенбай Тошкентдаги муваффақиятга меҳнат ва талант билан эришди. Терма жамоада Темиртас Жусуповдек тажрибали боксчи билан рақобатлашгани унинг ўсишида ва жаҳон чемпиони бўлишида муҳим омил ҳисобаланади. Аввал 69 килограмм вазн тоифасини ўзимизники қилиб олганди, бу вазнни “қозоқларники”, дейишарди. Лекин бунақа гапларни нима кераги бор? Гап бунда эмас. Осиёликлар доим бу вазнда етакчи бўлган.
Санжарам Тошкентда яхши қатнашжи. Унинг туғма кўрсаткичлари яхши, асаби мустаҳкам. Ақлли йигит.
- 2021 йилги жаҳон чемпиони Сакен Бибосинов кутилмаганда биринчи жангида ҳиндистонлик Дипакка ютқазиб қўйди. Мағлубият адолатли бўлдими ёки гап ҳакамликдами?
- Жангдан кейин қўлингни кўтаришмадими, демак ютқаздинг. Яна нима дейиш мумкин? Биз рингга чиққан даврларда ҳам шундай бўлган. Бу ҳақда кўп гапириш, тортишиш мумкин. Лекин энди бундан нима фойда? Умумий ҳисобда жамоа яхши натижа қайд этди, нега ҳафа бўлиш керак?
- Қамшибек Кункабаев яна Баҳодир Жалоловни енга олмади. Нима деб ўйлайсиз, бугун Қозоғистонда Жалоловни ютишга қодир боксчи борми ёки Баҳодир ўта оғир вазн тоифасида тенгсизми?
- Агар Кункабаев яхши тайёргарлик кўрса, ўзи ҳам Жалоловни енга олади. Ҳозир бу ерда ўтириб, Қамшибекка жангда ғалаба учун нималар етишмаганини айтиб ўтиришдан нима наф? Унга нима етишмаганини ўзи жуда яхши билади.
Агар жангда нимадир бошқача кетган бўлса, бу хатоларнинг барчасини тўғрилаш керак ва кейингисида ҳаммаси жойига тушиши мумкин. Ўйлашимча, Қамшибек жангдан жангга яхши бокс тушяпти.
- Тошкендаги жаҳон чемпионатида Ўзекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов мусобақанинг энг яхши боксчи, деб тан олинди. Жаҳон чемпионатида қайси қозоғистонлик боксчи бу совринни олиши мумкин эди?
- Ҳасанбойнинг жангларини эътибор билан томоша қилмадим ва шунинг учун ҳам ҳозир объектив баҳо беролмайман. Маҳмуд Собирхон ҳайратга солди ва унга ҳам бу совринни бериш мумкин. Бизда ҳам зўр боксчилар кўп.
Рақиблар Баҳодир Жалоловга қарши рингга чиқишга қўрқяпти!
Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди
Жалолов ва Кункабаев ўртасида 12 раундлик профессионал жангни кутиляпти
Яна Баҳодир Жалолов ҳақида...
Фикрлар