Балотелли яна Италия терма жамоасига чақирилиши мумкин
Ads

"Марсель" клуби ҳужумчиси Марио Балотелли яна Италия терма жамоасига қайтарилиши мумкин. Бу ҳақда "Скуадру Адзурра" бош мураббийи Роберто Манчини айтиб ўтди.

“Биз Балотеллининг ўйинларини диққат билан кузатиб боряпмиз. У “Марсел”даги фаолиятини яхши бошлади, 5та ўйинда 3та гол урди. Шу боис у худди бошқа футболчилар каби яна бизнинг эътиборимизни торта бошлади”, - дейди Манчини.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли 2018 йилнинг сентябридан буён терма жамоага чақирилмай келаётган эди.