Баркли "Эвертон"да қоладиган бўлди

Англиянинг “Эвертон” клуби ярим ҳимоячиси Росс Баркли жорий ёзги трансферлар даврида жамоадан кетмайди. Бу ҳақда “ирисчилар” бош мураббийи Рональд Куман айтиб ўтди.

“Менда янгиликлар йўқ. Росс борасида ҳам таклифлар йўқ. Демак у “Эвертон”да қолади. Ҳозир у жамоа билан бирга янги мавсумга юракдан тайёргарлик кўрмоқда”, - дейди Куман Goal интернет нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Барклига Лондон шаҳрининг икки клуби – “Челси” ва “Тоттенхэм”дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Росс Баркли ўтган мавсум АПЛнинг жами 36та буҳсида иштирок этиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!