“Барса”, “Реал” ва “Сити” ҳали номи чиқмаган ўйинчини талашяпти
Испания чемпионатида “Жирона” шарафини ҳимоя қилиб келаётган 20 ёшли Арнау Мартинес фаолиятини гранд клублардан бирида давом эттириш имконига эга бўлди.
Ўнг қанот ҳимоячиси айни пайтда “Реал”, “Барселона” ва “Манчестер Сити” нишонида турибди.
Арнау Мартинес универсал ҳимоячилардан ҳисобланади. У ҳимоя маркази ва ўнг қанот ярим ҳимоясида ҳам ишончли ўйин намойиш қилади.
Мутахассислар бу ўйинчи учун курашда Хосеп Гвардиола жамоасининг имкониятини юқори баҳоламоқда. Чунки “Жирона” ҳам “Манчестер Сити” каби City Group корпорациясига тегишли.
Transfermarkt портали “Жирона” тарбияланувчисини 15 миллион еврога баҳолаётгани бошқа жамоаларнинг ҳам қизиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Фикрлар