"Барса" Альварес учун ҳеч кутмаган нарх таклиф қилади
«Барселона» раҳбарияти «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альваресни қўлга киритиш бўйича ҳаракатларни фаол давом эттирмоқда.
Журналист Карлос Монфорт маълумотларига кўра, каталонияликлар аргентиналик футболчи учун 130 миллион евро атрофида таклиф тайёрламоқда.
Каталония клуби мутасаддиларининг фикрича, жараёндаги энг қийин босқич ортида қолди: Альварес омма олдидаёқ «Барселона»га ўтиш истагини билдирган. Энди музокаралар ҳал қилувчи паллага кирмоқда.
«Барселона» томони «Атлетико»нинг норозиликларини асосан муҳим ўйинчисини йўқотиш хавфига табиий реакция, деб баҳоламоқда ва буни трансферга жиддий тўсиқ сифатида кўрмаяпти.
Каталония клуби Альваресга катта миннатдорлик билдирмоқда: у «ПСЖ» ва «Арсенал» қизиқишига қарамасдан, айнан «кўк-анорранглилар» сафига ўтишни истаган. Шу боис «Барселона» аргентиналик ҳужумчини олиш учун қўлидан келган барча чораларни кўришга тайёр.

Фикрлар