"Барса" билан оғзаки келишувга эришган ҳимоячи "Челси"га ўтиш арафасида

"Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини "Челси" сафида давом эттириши мумкин. 

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо берган хабарга кўра, "аристократлар" франциялик футболчи учун 55 миллион фунт стерлинг таклиф қилди. Музокаралар ҳамон давом этмоқда. 

Аввалроқ, у "Барселона" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабарлар чиққанди. Шундай бўлса-да, "Челси" андалусияликларга молиявий томондан манфаатлироқ таклиф билан чиқмоқда. 

23 ёшли ўйинчининг ўзи "кўк-анорранглилар" сафига ўтишни истамоқда. Бироқ "Барса" у учун курашда ютқазса, Жюль катта эҳтимол Лондон клубига йўл олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!