“Барса” бу трансферни якунлаш арафасида турибди
31 ёшли "Челси" ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Маркос Алонсо тез орада "Барселона" билан шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттер саҳифасида хабар қилди.
Манбага кўра, битим якунланиш арафасида. Маълум қилинишича, шартнома шартлари бир ой олдин келишилган. Томонлар "Челси" бош мураббийи Томас Тухелнинг трансферига розилик олишлари керак эди. Лондон клуби "Брайтон" футболчиси Марк Кукурельяни сотиб олганидан сўнг Алонсонинг кетишига рухсат берган.
Алонсонинг "Челси" билан шартномаси 2022/2023 йилги мавсум охиригача амал қилади. “Transfermarkt” портали футболчини 12 миллион еврога баҳолаган. Испаниялик футболчи ўтган мавсумда “Челси”нинг барча мусобақалар доирасидаги 44та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар