“Барса” футболчиларини мадридлик ҳужумчи хавотирга соляпти

“Барселона” футболчилари Мадриддан келган Жоау Феликснинг келажагидан хавотирга туша бошлади.

Португалиялик ҳужумкор футболчи каталонияликлар сафида ижара асосида тўп тепмоқда. Унга “Атлетико” клуби эгалик қилади.

Жоау Феликс “Барселона”га тез киришиб кетди. Охирги икки учрашувда у учта гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

Маълумотларга қараганда, “Барселона” футболчилари келаси ёз клуб Жоауни тўлиқ трансфер қила олмаслиги эҳтимоли катта эканидан хавотирга тушяпти. Агар португалиялик футболчи ҳозиргидек самарали ўйнаса, унинг трансфер нархи мавсум охирига бориб, 100 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Каталония суперклуби эса, молиявий инқироздан тўлиқ чиққани йўқ ва қимматбаҳо трансферларни амалга оширишга қодир эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!