“Барса” ҳайдаётган қария жаҳон чемпионатига боради
“Барселона” раҳбарияти жамоада энг катта маош олаётганлардан бири – Жерар Пике билан тезроқ хайрлашишга қарор қилган. Хави ҳам ёши катта ўйинчига бошқа имконият бермоқчи эмас.
Каталонияликлар Пикега ишонч билдирмаяптган бир пайтда Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике унга Қатардаги жаҳон чемпионатида ўйнаш имкониятини тақдим этмоқчи.
Marca нашрининг ёзишича, Пике мундиалга тайёрланаётган Испания терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди. Умуман олганда, мураббийлар штаби жами 55 нафар футболчини кўрикка таклиф қилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, термадан таклиф олганига қарамай, Пике ва Серхио Рамоснинг Қатарга бориш имконияти кам. Чунки улар таркибдаги жой учун Эмерик Лапорт (“Манчестер Сити”), Иньиго Мартинес (“Атлетик” Бильбао), Пау Торрес (“Вильярреал”), Диего Льоренте (“Реал Сосьедад»”) ва Уго Гильямон (“Валенсия”) билан рақобатлашиши бор.
Испания терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Германия, Япония ва Коста-Рика билан беллашади.
Фикрлар