"Барса" ҳимоячиси клубни тарк этмоқчи. У Хавидан норози
"Барселона" футболчиси Жюль Кунде ёзда клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда, дея хабар берди инсайдер Жеррард Ромеро. У Хавининг қарорларидан норози.
Гап шундаки, мураббий французга мавсум бошида марказий ҳимояда ўйнашига ваъда берган. Аммо у одатий ўнг қанотда ҳимоячиси сифатида майдонга туширилди. Шу сабабли, Кунде ортиқ жамоада қолмоқчи эмас. "Барселона" уни 90 миллион еврога сотишни режалаштирган. Ҳозирча 24 ёшли ҳимоячига ҳеч қайси клубдан таклиф келгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Жюль ўтган ёзда "Севилья"дан 50 миллион евро эвазига сотиб олинган. У "Барса" либосида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та ассист амалга оширди.
Фикрлар