“Барса” катта трансферга кўнмади
“Берселона” раҳбарияти бош мураббий Хави Эрнандесга керак бўлмай қолган ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгни “Челси”га қўйиб юбормади.
“Аристократлар” 33 ёшли тўпурар учун 15 миллион евро ва каталонияликларни қизиқтираётган ҳимоячи Маркос Алонсони таклиф қилган эди.
“Барселона” Обамеянгни 30 миллион еврога баҳоламоқда ва трансферни фақат пул тўлови орқали ёпилишини талаб қиляпти.
Габонлик форвард жорий йил бошида “Арсенал”дан “Барселона”га эркин агент сифатида кўчиб ўтганди. У Испаниядаги фаолияти давомида 24 та учрашувда рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол қилди.
Фикрлар