
“Барса” кутилмаган ўлим туфайли ўйинни қолдирди
“Барселона” ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали Испания чемпионати 27-тури доирасида “Осасуна” билан ўйинни номаълум муддатга қолдирганини эълон қилди.
Бунга биринчи жамоа шифокори Карлес Миньярро Гарсиянинг вафот этгани сабаб бўлди.
- “Барселона” футбол клуби биринчи жамоа шифокори Карлес Миньярро Гарсиянинг фавот этганини чуқур қайғу билан маълум қилади. Шу туфайли “Осасуно”га қарши ўтказиладиган ўйин бошқа муддатга қолдирилди.
“Барселона” директорлар кенгаши ва клубнинг барча ходимлари марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига бу қийин вақтда ўз таъзиясини билдиради, - дейилади клуб баёнотида.
Фикрлар