“Барса” Левандовски ўрнини босадиган иккита ҳужумчи топди
“Барселона” айни пайтдаги асосий ҳужумчиси Роберт Левандовскининг ёши ўтиб бораётганини инобатга олиб, унинг ўрнини боса оладиган икки фордвард топиб қўйди.
CaughtOffside нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар “Ньюкасл”дан Александер Исаак ва “Ливерпуль”дан Дарвин Нуньесни олиб келмоқчи.
Клуб мутасаддилари швециялик ва уругвайлик бу ҳужумчилар яқин келажакда 36 ёшли Левандовскининг ўрнини босишига ишоняпти.
Аслида “Барселона”нинг ёзги трансферларга белгилаган асосий нишони “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд ҳисобланади. Бироқ 24 ёшли норвегиялик ҳужумчини олиш жуда қийин масала. Агар бу трансфер ўхшамаса, “Барселона” Александер Исаакка мурожаат қилишни режалаштирмоқда.
Бу ўйинчининг “Ньюкасл” билан шартномаси яна тўрт йил давом этади ва Transfermarkt портали уни 75 миллион еврога баҳолаяпти.
Нуньес ҳам “Ливерпуль”да 2028 йилгача тўп тепиши расмийлаштирилган. Унинг трансфери нархи 65 миллион еврони ташкил қилади. , рыночная стоимость футболиста составляет € 75 млн.
Фикрлар