“Барса” “Ливерпуль”га супер ҳужумчисининг нархини айтди
“Ливерпуль” кучли ҳужумчи харид қилиш мақсадида “Барселона” вакили Усмон Дембелега харидор бўлмоқда.
Каталония клуби асосий таркибда муқим жой эгаллай олмаган ва жароҳатларга мойил футболчисини 50-60 миллион евро эвазига қўйиб юборишини маълум қилди. Бундан ташқари, франциялик ҳужумчидан тезроқ қутилишни истаган “Барса” уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришга ҳам тайёр.
Мутахассислар Усмон Дембелени қўлга киритиш учун курашда “Ливерпуль”нинг имкониятларини юқори баҳоламоқда.
Фикрлар