“Барса” мақсадини эълон қилди

​“Барселона” президенти Жоан Лапорта жамоанинг янги мавсумдаги мақсадларини очиқлади.

- Мен жамоа келаси мавсум Ла Лига чемпионлиги ва Европа Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун курашишига ишонаман. Ҳар икки мусобақада ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Бунга имкониятимиз етарли.

Жамоа “Барселона”нинг ўзигагина хос ўйин услубини намойиш қила олади. Бу усул мухлисларга жуда ёқади, - деди Жоан Лапорта.

“Барселона” янги мавсумдаги илк расмий учрашувини 13 август куни ўтказади. Шу куни Хави Эрнандес шогирдлари Испания чемпионатининг илк турида “Райо Вальекано” жамоасини қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!