“Барса” Месси трансферига муддат белгилади
“Барселона” хўжайинлари ПСЖ билан шартномаси якунланаётган Лионель Мессини Каталонияга қайтариш бўйича ишларни жонлантирди.
Sport нашри журналистларининг маълум қилишича, каталонияликлар трансферни амалга оширишнинг сўнгги муддатини июль ойининг ўрталарига белгилади.
“Барселона” 19-30 июль кунлари АҚШ бўйлаб турнега чиқади. Клуб раҳбарияти Лионель Мессини ҳам бу сафарга жалб қилмоқчи. Шунинг учун ҳам трансфер ишлари жамоа АҚШга йўл олгунга қадар ҳал этилиши керак.
Лионель Месси яқинда АҚШ ва Саудия Арабистонидан бўлган таклифларни рад этди. 35 ёшли юлдуз олдида иккита – ПСЖ билан шартномани узайтириш ёки “Барселона”га кўчиб ўтиш варианти турибди.
Фикрлар