“Барса” ўнта юлдузини қолдириб кетди

“Барселона” янги мавсумга тайёргарликни АҚШда давом эттирмоқда. Бироқ каталонияликлар хорижий йиғинга тўлиқ таркибни жамлай олмади.

Умумий ҳисобда асосий таркибнинг ўн нафар футболчиси жалб қилинмаган.

Европа чемпионати қаҳрамонлари – Ламин Ямал ва Ферран Торресга ҳордиқ чиқариш учун вақт берилди. Испания терма жамоаси сафида Олимпия ўйинларида иштирок этаётган Пау Кубарси, Фермин Лопес ва Эрик Гарсия ҳам АҚШга таклиф этилмади.

Жароҳат олган ўйинчилардан Рональд Араухо, Гави, Педри, Френки де Йонг ва Ансу Фати ҳали майдонга қайтгани йўқ.

Бош мураббий Ханс-Дитер  Флик бу йўқотишлар ўрнини иқтидорли ёш ўйинчилар билан тўлдирди. Хусусан, Тони, Гилье Фернандес, Ноа Дарвич ва Марк Бенал асосий таркиб билан шуғулланади. Жамоадан кетиши кутилаётган Витор Роке, Клеман Ленгле ва Пабло Торре ҳам АҚШга бирга кетди.

Тажрибали чарм тўп усталаридан Илкай Гюндоған, Рафинья ва Жюль Кунде жамоага кечроқ қўшиладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!