"Барса" ўз футболчисини "Интер" ярим ҳимоячисига алмаштирмоқчи

"Барселона" клуби футболчи Франк Кессьени "Интер" вакили Марсело Брозовичга алмаштириш таклифини берди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Жерар Ромеро хабар берди.

Маълумотларга кўра, Кессье каталонияликлар сафини тарк этмоқчи эмас. Аммо "Барса" раҳбарияти миланликлардан ижобий жавоб келишидан умидвор. 

Эслатиб ўтамиз, Франкнинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!