"Барса” улардан воз кечди
Каталония клуби раҳбарияти тўрт нафар футболчи хизматидан воз кечадиган бўлди.
“Барселона” жорий мавсумни ижарада ўтказган ҳимоячилар – Жан-Клер Тодибо ва Мусса Вагени ортга қайтармайди.
Шунингдек, асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланган Самюэль Умтити ва Усмон Дембеле ҳам бошқа жамоага сотиб юборилади. Бу футболчиларнинг жароҳатга мойиллиги каталонияликларни қониқтирмаяпти.
Айни пайтда, “Барселона” бу футболчилар бўйича таклифларни муҳокама қилишга тайёр.
Фикрлар