“Барса” унга “Челси” каби имкониятни бермайди”
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель ҳимоячи Сезар Аспиликуэтани таркибда олиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Боиси, "Барселона" 32 ёшли испаниялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
“Бу қийин савол, чунки Аспини жамоада қолишини истайман. Менимча, биз “Наполи”дан Кулибалини харид қилганимиздан кейин унда шубҳа пайдо бўлди. Лекин у бизнинг сардор ва жамоа учун муҳим футболчи. Аспига “Челси”да кўп имконият беришимиз мумкин, бироқ “Барселона” Сезарни бу даражада кўришига шубҳам бор”, — дея Тухелнинг сўзларини келтиради “Goal” нашри.
Аспиликуэтанинг “аристократлар” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Trasnfermarkt” футболчининг нархини 9 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Сезар барча мусобақалар доирасидаги 47 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар