“Барса” хоинлик қилди

“Барселона” ярим ҳимоячиси Франк Кесси Каталония клуби ўзига нисбатан хоинлик қилган, деб ҳисобламоқда.

Бу ҳақда инсайдер Серхи Капдевила хабар тарқатди.

Ивуарлик футболчи “Барселона” ўтган йили ёзда уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олганида, келажакда ўйнатиш эмас, балки бошқа клубга сотиб, фойдаланиб қолишни режалаштирганига амин бўлганини таъкидлаяпти.

Маълумотларга қараганда, Кесси болалигидан “Барселона”да ўйнашни орзу қилган. Футболчи мавсумнинг иккинчи ярмини юқори савияда ўтказганини ва бу орқали Каталония клубида тўп тепишга лойиқлигини исботлаб қўйганини айтмоқда.

Клуб раҳбарияти эса, Кесси билан тезроқ хайрлашишга қарор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!