“Барса” хурсанд бўлма, вазият "Реал" фойдасига ўзгариши мумкин

  • 26 апрель, 10:37
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Барселона” ёзги трансферлар вақтида таркибини кучайтириш учун кучли футболчиларни жамоага жалб қилишни режалаштирмоқда.

Sky Sports журналисти Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, каталонияликлар “Байер” марказий ҳимоячиси Жонатан Та билан оғзаки келишувга эришди.

29 ёшли футболчи ўтган мавсум “Байер” ўз тарихида илк бор Германия чемпиони бўлишига муносиб ҳисса қўшган эди.

Аҳамиятли жиҳати, “Барселона” тажрибали ҳимоячини бепул қўлга киритади. Жонатан Танинг шартномаси 30 июнь куни тугайди ва у муҳитни ўзгартириш мақсадида леверкузенликлар билан янги шартнома имзоламасликка қарор қилди.

Манбанинг таъкидлашича, Та атрофидаги вазият ўзгариб кетиши мумкин. Чунки унга “Реал” ва “Бавария” ҳам қизиқяпти. Агар “Байер”ни бошқараётган Хаби Алонсо ёзда “Реал” бош мураббийлигига тайинланса, бу ҳолат Танинг йўлини Каталониядан Мадридга буриб юборади.

Жонатан Та “Байер”да 2015 йилдан бери ўйнаяпти. Ҳозирга қадар жами 398 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалаш билан бирга 17 та гол ва 13 та ассист муаллифи ҳам бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!