“Барса” январда суперфутболчини олади

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес “Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Бернарду Силванинг маҳоратини юқори баҳоламоқда ва каталонияликлар португалиялик ўйинчини январда ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Ёзда “Барса” Силвани олмоқчи бўлганди, бироқ “шаҳарликлар” бу трансферга тўсқинлик қилди. Энди каталонияликлар ўз фикридан қайтмаганини кўрсатмоқда.

“Барселона” манчестерликларга бу ўйинчи учун 55 миллион евро ва турли бонуслар таклиф этмоқда. Шунга қарамай, бу трансферни амалга ошириш анча мураккаб иш ҳисобланади.

Хосеп Гвардиола 28 ёшли футболчи жамоа учун муҳим эканини таъкидламоқда. Бу вазиятда кўп нарса Бернардунинг танловига боғлиқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!