“Барса” юлдузи кутилмаганда фикридан қайтди

“Барселона” ҳужумкор футболчиси Усмон Дембеле кутилмаганда клубни тарк этиш фикрини ўзгартирди, деб хабар бермоқда Sport.es нашри.

Манбанинг таъкидлашича, франциялик ўйинчини бош мураббий Хавининг хатти-ҳаракатлари туфайли жамоада қолишга қарор қилган. Маълумки, клуб раҳбарияти янги битимни имзолашдан бош тортган футболчини ўйинга туширмасликни талаб қилганига қарамай, Хави Дембелега ён босган ва ўйнаши кераклигини таъкидлаган эди.

“Барселона” мутасаддилари Усмон билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр. Лекин бу галги шартнома қишда таклиф қилинганидан кескин фарқ қилади. Бу гал талабларни ўйинчи эмас, клуб қўяди.

Дембелени қўлга киритиш учун “Барса” 2017 йилда Дортмунднинг “Боруссия”сига 140 миллион евро бадал пули тўлаган. 24 ёшли ўйинчининг бугунги кундаги трансфер суммаси 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!