“Барса” юлдузи “Манчестер Юнайтед”га сўнгги жавобини айтди
Испаниянинг Sport.es нашри “Барселона” плеймейкери Френки де Йонг ўзининг “Манчестер Юнайтед”га трансфери бўйича якуний қарорини эълон қилди.
Нидерландиялик футболчи Каталония клуби раҳбариятини бу трансферга рози эмаслигидан ва “Манчестер Юнайтед”га ўтмаслигидан огоҳлантирди.
Манчестерликларни қабул қилиб олган Эрик тен Хаг собиқ шогирдини трансфер қилиб, янги таркибни Френки де Йонгнинг атрофида шакллантиришни режалаштирган эди.
У ўйинчининг жавоби Эрик тен Хагнинг трансфер режаларини бутунлай ўзгартириб юборади. Энди нидерландиялик мутахассис жамоа ўйинини ташкил этадиган маҳоратли плеймейкер топиши талаб қилинади.
Фикрлар