“Барса”да ундан зўр мураббий бўлмаган!

“Барселона”нинг тажрибали ҳимоячиси Жерар Пике жароҳатини даволатиш жараёнида журналистлар билан суҳбатлашишга ҳам вақт топяпти. Яқинда у фаолияти давомида дуч келган энг яхши мураббий ким эканини айтди.

- Гвардиола энг зўри. Унинг савияси ва даражаси бошқа. Бошқарувчилик масаласида Алекс Фергюсон уста эди. Энрике, Вальверде, Дель Боске ҳам кучли мутахассислар. Мен кўп мураббийлар билан ишлаб, қатор совринларга эга бўлганман. Демак, бу борада омадлиман, - деди Пике.

33 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида “Сарагоса”, “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” клубларида тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!