“Барса”нинг энг зўр ўйинчиси “Челси”га келади

“Барселона” билан шартномаси якунланаётган Усмон Дембеле фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Франциялик ҳужумкор футболчини кутаётган клублар орасида “Челси” фаворит ҳисобланади. “Аристократлар” бош мураббийи Томас Тухель Дембелени Лондонга кўчиб ўтишга шахсан ўзи кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Тухель Дортмунднинг “Боруссия”сида Дембелени шуғуллантирган ва унинг имкониятларидан яхши хабардор. Шу боис, германиялки мутахассис  Усмон “Чедси”да ҳам жамоа етакчисига айлана олишига ишонмоқда.

Дембеле ўтган мавсумда 32 та учрашувда иккита гол ва 13 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!