“Барса”нинг режалари барбод бўлиши мумкин

Ҳимоячи Сезар Аспиликуэтанинг "Барселона"га ўтиши амалга ошмаслиги мумкин.

“The Times” нашри хабарига кўра, "Челси"нинг эгаси Тодд Боэли испаниялик футболчини Каталония клубига қўйиб юборишни истамаслигини маълум қилган. Америкалик инвестор 32 ёшли футболчининг тажрибаси ва етакчилик қобилиятига катта ишонч билдирмоқда.

Лондонликлар бош мураббийи Томас Тухель ҳам Аспиликуэтани таркибда сақлаб қолишни хоҳлаши ҳақида гапирган.

Аммо "Барселона" Сезар борасида умидини узгани йўқ. Шу боис, “кўк-анорранглилар” раҳбарияти яқин вақт ичида “аристократлар”га расмий таклиф жўнатишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!