"Барселона" "Бавария" вингерига қизиқиш билдирмоқда

"Бавария" вингери Лерой Сане фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. У жамоани тарк этиши кутилаётган Усмон Дембелега ўринбосар бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди "SPORT" нашри. 

Маълум бўлишича, "Барса" яна бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда. Улар орасида "Атлетико"дан Янник Карраско ва эркин агент бўлиб турган Алексис Санчеслар ҳам бор. 

Агарда ПСЖ Дембелени 50 миллион евролик товон пулини фаоллаштира олмаса ҳам курашдан чиқиб кетмайди. Клуб "Барса"га расмий таклиф билан чиқиш ниятида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!