“Барселона” бу футболчи учун Дембеледан воз кечмоқчи

"Барселона" "Лидс" футболчиси Рафинья Диасни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Бунинг учун Усмон Дембеледан воз кечишга тайёр.

Аввалроқ, Каталония клуби раҳбарияти иккала футболчи билан ҳам шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди. Аммо “Mundo Deportivo” нашри маълумотларига кўра, ҳозир вазият ўзгарган ва “кўк-анорранглилар” фақатгина битта футболчи билан шартнома имзолай олиши мумкин.

Хави бор эътиборни "Лидс" вингерига қаратган бўлиб, ўтган ой охирида эркин агентга айланган Дембеле ва унинг агенти билан музокараларни тўхтатди. Бироқ, "Лидс" раҳбарияти Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келмаган.

Рафинья ўтган мавсумда Премьер-лигада 35 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 11 гол урди ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!