“Барселона” бугун ҳам ўз мухлисларини хурсанд қилади
Каталониянинг "Барселона" клуби бугун ҳам ўз мухлисларини хурсанд қилиши кутилмоқда. Кеча улар “Лидс”дан Рафиньяни сотиб олганини маълум қилган бўлса, бугун вингер Усмон Дембеле билан шартнома узайтирганини расман эълон қилмоқчи.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, франциялик форвард “кўк-анорранглилар” раҳбарияти таклиф қилган шартномани қабул қилишга рози бўлган ва кеча тиббий кўрикдан мувваффақиятли ўтган. Янги келишувга кўра, футболчи олдингисига қараганда анча кам маош олади.
"Барселона"да қолиш Дембеле учун ҳар доим устувор вазифа бўлиб келгани айтилмоқда. Бироқ, футболчи бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқди, аммо якунда карьерасини Каталония клубида давом эттиришга қарор қилди.
Дембеле ўтган мавсум “Барса”нинг Ла Лига доирасидаги 21 учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 13 голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар