"Барселона" Бундеслигада ҳужумчи олиб келмоқчи

"Хоффенхайм" марказий ҳужумчиси Фисник Аслани фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Diario SPORT" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" 23 ёшли Косово терма жамоаси ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда. Бошқа Европа клублари ҳам Асланини кузатиб бораётгани ҳақида хабарлар бор, аммо футболчининг ўзи "Барселона"да ўйнашни орзу қилади. Унинг шартномасида 30 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган.

Маълумот учун, жорий мавсумда Аслани барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "Хоффенхайм" билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталарига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!