“Барселона” буни биринчи бўлиб бажарди

Чемпионлар лигаси гуруҳ беллашувларининг 5-турида “Барселона” сафар учрашувида “Ференцварош” дарвозасини уч маротаба ишғол қилди. Каталонияликларнинг учинчи голини Усмон Дембеле 11  метрлик белгидан киритди.

Шу тариқа, “Барселона” Чемпионлар лигасида кетма-кет бешта учрашувда пенальтини амалга оширган биринчи жамоа сифатида тарихга кирди.

Дембелегача жамоа сардори Лионель Месси биринчи даврада “Ференцварош”, “Ювентус” ва “Динамо”га 11 метрлик нуқтадан тўп киритган.  “Динамо” билан бўлган яна бир ўйинда Мартин Брэйтуэйт ҳам рақиб дарвозабонини ўзаро дуэлда ожиз қолдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!