“Барселона” Бускетсга Германиядан муносиб ўринбосар топди
Ads

AS нашрининг хабарига кўра, Каталониянинг “Барселона” клуби мураббийлар штаби “Боруссии Д” ярим ҳимоячиси Юлиан Вайглга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича “кўк-анор ранглилар” 21 ёшли германиялик футболчининг истеъдодини жуда юқори баҳолашмоқда ва яқин келажакда жамоа хавбеки Серхио Бускетсга муносиб ўринбосар бўлишига ишонишмоқда.

Ўз навбатида дортмундликлар раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳам иқтидорли футболчиси билан ҳайрлашишни  истамаяпти. Аввалроқ Вайгль “Боруссия Д” билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтирган эди.

Маълумот учун, Юлиан Вайгль ушбу мавсумда Бундеслиганинг 15та учрашувида майдонга тушган.