"Барселона" Чемпионлар лигасида рекорд ўрнатди

Хабарингиз бор кеча “Барселона” ЕЧЛ 1/4 финал жавоб баҳсида ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, шу куни каталонияликлар Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонларида урган голлари сонини 100тадан ошириб олишди. Аниқроғи, уларнинг “Камп Ноу”да киритган голлари 102тага етди.

Gracenote Live нашри тарқатган хабарга кўра “Барселона” кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси – Чемпионлар лигасида ўз майдонида 100тадан кўп гол урган илк жамоага айланди.

Эслатиб ўтамиз, Эрнесто Вальверде шогирдлари ярим финалда “Порту” ҳамда “Ливерпуль” жуфтлигига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!