“Барселона” Дембеле муаммоси бўйича бир қарорга келди
“Барселона” раҳбарияти франциялик легионер Усмон Дембеле атрофида юзага келган вазият бўйича бир қарорга келди.
Ҳужумкор футболчи якунланаётган шартномасини узайтирмагани боис клуб президенти Жоан Лапорта Дембелени “Барселона” учун ўйнамаслигини талаб қилганди. Бош мураббий Хави Эрнандес эса, агар ўйинчи бошқа клубга ўтмаса, шартномаси тугагунича унинг хизматларидан фойдаланиш кераклигини таъкидлади.
Мана шу масала клуб хўжайини ва бош мураббий тортишувига сабаб бўлди.
Клуб раҳбарияти томонлар иштирокидаги ўзаро учрашувда Дембелени мавсум охиригача олиб қолишга ва унинг шартномасини муддатидан аввал бекор қилмасликка қарор қилди. Шунингдек, футболчининг хизматидан қанча ва қай шаклда фойдаланишни Хавининг ўзи ҳал қиладиган бўлди.
Усмон Дембеленинг трансфери каталонияликларга 135 миллион еврога тушган. Кўп жароҳат олаётган ўйинчи жорий мавсумда олтита учрашувда қатнашиб, бир жуфт голли пас оширди.
Фикрлар